• 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 февраля 2021

2020 йилда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сабаб вафот этган ўзбекистонликлар сони очиқланди

Жумладан, қурилишда 82 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва оқибатда 31 нафар ходим вафот этган, 51 нафари эса оғир тан жароҳати олган.

811
0
Иллюстрация / Бош прокуратура

Ўзбекистонда 2020 йил давомида ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда махсус текширилган бахтсиз ҳодисалар сони 607 тани (2019 йил давомида 500 та) ташкил этди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.

2020 йил давомида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида 693 нафар ходим жабрланган, шундан 201 нафар ходим ҳалок бўлган, 457 нафари оғир ва 35 нафари енгил тан жароҳати олган.

Тармоқлар кесимида таҳлил этилганда:

–  саноатда 101 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган, унинг оқибатида 23 нафар ходим вафот этган ва 80 нафари эса оғир тан жароҳати олган;

–  қурилишда 82 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган, унинг оқибатида 31 нафар ходим вафот этган ва 51 нафари эса оғир тан жароҳати олган;

–  қишлоқ ҳўжалигида 18 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган, унинг оқибатида 12 нафар ходим вафот этган ва 15 нафари эса оғир тан жароҳати олган.

Ушбу бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш жараёнида 4 014 та аниқланган камчиликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 566 та ёзма кўрсатмалар берилган ҳамда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 403 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 4 149 млн сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

63 та ҳолатда инспекторларнинг тегишли хулосалари асосида айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

811
0