• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 15 августа 2023

Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди

Абдулла Арипов икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 10-мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга борган.

373
0
www.gov.kg

Бугун, 15 август куни Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга келди, дея хабар бермоқда Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси Ахборот хизмати.

Иссиқкўл халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазирини Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Торобоев кутиб олди.

Абдулла Арипов Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган 10-мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга борган.

373
0