• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 7 августа 2023

Тожикистонда даҳшатли ЙТҲ натижасида 10 киши ҳалок бўлди — видео

Юк машинаси тормоз ишламаслиги сабаб бир нечта машиналар ва уйларга бориб урилди.

356
0
Видеодан кадр

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида жойлашган Кўлоб шаҳрида юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” Ахборот агентлиги республика президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар қўмитасига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 6 август куни кечқурун содир бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси тормоз ишламай қолгани сабаб бошқа автомобиллар ва уйларга бориб урилган.

“Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 10 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 14 киши турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилди”, — дейилади хабарда.

356
0