• 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 августа 2023

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин бўлгани сабаб фуқаролар эвакуация қилинди — видео

ФВВ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

752
0
Видеодан кадр

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, кеча, 6 август куни соат 18:59 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Бешкапа” МФЙ Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғинга соат 19:06 да етиб борилиб, соат 19:25 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган.

Ёнғин натижасида, 15 кв.м майдонда уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш жараёнида ушбу уй қаватларидан 20 нафар фуқаролар қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

752
0