• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 августа 2023

“Энди навбат кутиш шарт эмас”: Тошкентдаги “ягона дарча”да VIP-зал очилди

Чилонзор туманида жойлашган Давлат хизматлари марказида фуқаролар 300 дан ортиқ турдаги давлат хизматларини навбатсиз олишлари мумкин бўлади.

1023
0
t.me/davxizmat

Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида, пойтахтнинг Чилонзор туман Давлат хизматлари марказида Навбатсиз хизмат маскани ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу масканнинг ўзига хослиги шундаки, фуқаролар бир финжон қаҳва устида:

— хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш;

— биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш;

— Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш каби 300дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари ҳамда бир вақтнинг ўзида қўшимча қулайликлардан баҳра олишлари мумкин.

1023
0