• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 августа 2023

Фарғонада ҳайдовчи ва фуқаро жанжали ортидан 3 нафар ИИО ходими лавозимидан озод қилинди

Уларнинг ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги аниқланган.

3 августа 2023
530
0

Аввалроқ, Фарғонада бир эркак Yandex Taxi ҳайдовчисининг машинаси ойналарини уриб синдиргани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва ўша ерда бўлган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Чунки ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимларининг у ҳолатни олдини олмасдан қараб турганлиги кескин муҳокамаларга сабаб бўлган.

Фарғона ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан тайинланган хизмат текшируви якунланган. Натижада ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганликлари учун Фарғона вилояти ИИБ патруль-пост хизмати отряди сафдор ходимлари В.Н., Э.П. ҳамда гуруҳ командири капитан З.О. эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

Шунингдек, ЖХХ жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони командири Ҳ.С.га нисбатан "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилган.


3 августа 2023
530
0