• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 августа 2023

Ўзбекистонда 5,5 йил ичида 40 нафарга яқин эркак кўпхотинлик учун жазоланди — видео

Олий суд иккинчи ёки учинчи хотин олиб, яшагани учун судланган фуқаролар ҳақида маълумот берди.

643
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда 2018−2022 йилларда Жиноят кодексининг 126-моддаси (кўп хотинли бўлиш) бўйича 34 нафар эркак судланган. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ушбу кўрсаткич 4 нафар шахсни ташкил этди. Уларга тегишли жазо тайинланган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 126-моддасида (кўп хотинли бўлиш, яъни бир рўзғорда икки ёки ундан кўп хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш) БҲМнинг 50 (ҳозирда 330 минг сўм) бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси белгиланган.

643
0