• 12 456 сум
    45.26
  • 14 462 сум
    223.82
  • 158 сум
    -0.02
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 456 сум
    45.26
  • 14 462 сум
    223.82
  • 158 сум
    -0.02
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 31 июля 2023

Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишга қарор қилди

Кушербаев ўз ихтиёрига кўра ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб ариза ёзди.

865
0
UzNews.uz

Собиқ депутат, табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовга ариза ёзганини ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Аризага кўра, сиздан, мени ўз ихтиёримга кўра ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқаришингизни сўрайман, деб ёзган.

"ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишга қарор қилдим. Бу ҳақида анчадан буён ўйлаб юргандим. Партиядан чиқишим унинг аъзолари сафидаги, ишидаги қадрдон ака-ука, опа-сингилларимиз билан бўлган муносабатларга таъсир қилмайди, деб ўйлайман.

Партиянинг менга берган имкониятлари, ўргатганлари учун бир умр миннатдорман", - деб ёзган Расул Кушербаев ўзининг Telegram'даги саҳифасида.

865
0