• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 июля 2023

Энди йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилади

ЙПХ ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади.

691
0
UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволидан аҳоли мутлақо норозилигини таъкидлади.

Унга кўра, йиғилиш давомида "Йўл ҳаракати хавфсизлиги – жамоатчилик назоратида" тамойили асосида йилига камида икки марта ижтимоий сўров ўтказиш йўлга қўйилиши белгиланди.

Эндиликда йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади.

Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитасини шакллантириб, уларни тартибга солиш учун:

— нечта светофор ёки қанча узунликдаги йўл тўсиқлари керак;

— қайси ҳудудларга ер усти ва ер ости пиёда йўлаклари зарур;

— ҳаракат хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдираётган "яма" ва "гармошкалар"ни таъмирлаш учун қанча маблағ зарур, деган саволларга аниқ ҳисоб-китобларини бериш топширилди.

Шунингдек, мутасаддилар ва барча вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда консультантларни жалб қилиб, ҳудудидаги энг хавфли йўл ва чорраҳаларда тартиб ўрнатиш лойиҳасини бошлашга кўрсатма берилди.

691
0