• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 июля 2023

Қашқадарёда “дам олишсиз” 18 йил ишлаган шифокорга 100 млн сўм берилди — видео

Унга мазкур вақт давомида меҳнат таътилисиз ишлаб келгани учун компенсация берилди.

1092
0
Видеодан кадр

Қашқадарёнинг Чироқчи туманида меҳнат таътилисиз ишлагани учун 100 миллион сўм компенсация пули ундириб берилди.Маълум қилинишича, у 18 йил давомида қишлоқ врачлик пунктларида ва оилавий поликлиникаларда шифокор бўлиб ишлаган. Аммо, врач етишмовчилиги сабаб меҳнат таътили ололмаган.

Пенсия ёшида бўлса ҳам ҳамон ишлаётган шифокор йиллар давомида меҳнат таътили олмагани учун компенсация берилишини сўраб қилган мурожаати туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан қаноатлантирилмаган. Шундан сўнг, у бу борада кўмак берилишини сўраб, Чироқчи туман Адлия бўлимига мурожаат қилган.

Адлия бўлими ёрдами билан шифокорга 100 млн сўм компенсация пули ундириб берилган.

1092
0