• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 8 февраля 2021

Ислом тараққиёт банки гуруҳи Бошқарувчилари кенгаши раиси этиб ўзбекистонлик вазир сайланди

Ислом тараққиёт банки гуруҳи 1974 йилда ташкил этилган ва ўз ичига 5 та халқаро ташкилотни олади. 

904
0
t.me/MIFT_UZ

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши – Банк олий бошқарув органи раиси этиб Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов сайланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Ислом тараққиёт банки гуруҳи ўз ичига Ислом тараққиёт банки, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси, Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси ва Ислом тадқиқот ва таълим институтини олган ва 1974 йилда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этилган. 

ИТБ аъзолари таркибига 57 мамлакат киради. Банк фаолиятининг асосий йўналиши иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ўтган йилнинг октябрь ойида С. Умурзақов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилари Кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланган эди.

904
0