Узбекистан разрешил выполнение пассажирских рейсов в Саудовскую Аравию и ОАЭ
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 февраля 2021

“Судочье-Акпетки” қўриқхонаси ташкил этилди

Мўйноқ туманида ташкил этилган қўриқхонанинг умумий майдони 280 507 гектардан иборат.

1027
0
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида алоҳида экологик қийматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта тиклаш мақсадида умумий майдони 280 507 гектар бўлган табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.  

Буюртма қўриқхонасининг асосий мақсади қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларни сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта кўпайтиришдан иборат.

2021 йил якунига қадар Давлат экология қўмитаси Судочье кўлини халқаро аҳамиятга (Рамсар конвенцияси) эга бўлган сувли-ботқоқли ҳудудлар рўйхатига киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

1027
0