• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 2023

‘’Адолат’’ CДПдан президентликка номзод “Ақлли тиббиёт” тизимини кенгайтирмоқчи

Робахон Махмудованинг таклиф қилишича, тиббиёт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш такомиллаштирилади.

439
0

‘’Адолат’’ CДПдан президентликка номзод Робахон Махмудованинг таклиф қилишича, “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, тиббиёт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилиши такомиллаштирилади.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини ижтимоий давлат тамойилига мувофиқлаштирган ҳолда “Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси” лойиҳасини янада такомиллаштириш, унда, соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш, аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

“Шу билан биргаликда, тиббиёт соҳасида малака оширишнинг марказлашган тизимини қайта кўриб чиқишни, малака оширишни ихтисослашган марказларда ва вилоятларда ташкил этишни таклиф этамиз”, - дейди номзод.

439
0