• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 10 февраля 2021

Фарғона шаҳрида “янги тўртлик” иш бошлади

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тўртта секторга янги раҳбарлар сайланди.

1068
0
Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ўтказилган сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. Вилоят ҳокими давлат раҳбарининг 4-5 февраль кунлари вилоятга ташрифи давомида Фарғона шаҳрида кўзга ташланган камчиликлар ҳақида батафсил тўхталиб, шаҳарда йиғилиб қолган муаммолар ва тезкор ечимини кутаётган масалаларни танқидий таҳлил қилди, уларни ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.  

Аввалроқ, президент ташрифидан сўнг барча секторлар раҳбарлари – Фарғона шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими ҳамда шаҳар солиқ инспекцияси бошлиқлари ўз лавозимидан озод этилганди.

Сессияда Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бош прокурорнинг буйруғи билан Дилмурод Қобулов Фарғона шаҳрининг прокурори этиб тайинланди. 

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан подполковник Асқаров Дилмурод Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимининг бошлиғи этиб тайинланди. 

Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Нуриддин Эркабоев Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Сессияда барча сектор раҳбарлари кенг жамоатчиликка таништирилди.

1068
0