• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 июня 2023

Тошкентда 9 ёшли болани Lacetti уриб юборди — видео

Болакай тартибга солинмаган "пешеход"дан велосипедда кесиб ўтаётган бўлган.

899
0

Жорий йилнинг 20 июнь куни соат 13.30 атрофида Яшнобод тумани Мухтор Ашрафий кўчасида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ расмий хабар берди.

Қайд этилишича, 1973 йилда туғилган фуқаро С.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан велосипедни бошқариб кесиб ўтаётган 2014 йилда туғилган А.А.ни уриб юборган.

Натижада фуқаро А.А. турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

899
0