• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 июня 2023

Самарқандда ярим асрлик 9 туп қайрағоч дарахтлари кесиб ташланди

Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга қарийб 750 млн сўм зарар етказилган.

712
0

Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд вилояти Булунғур туманида дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Натижада Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент – Самарқанд М-39-автомагистраль йўли ёқасида яшил белбоғ (ихота) шаклида экилган қарийб 50-55 йиллик 9 туп қайрағоч дарахтлари кесиб ташлангани маълум бўлган.

Аниқланишича, табиатга 744 млн 642 минг сўм зарар келтирилган.

Далилий ашёлар ва тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди,- дейилади хабарда.

712
0