• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 10 февраля 2021

Туркия Суперкубоги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин

Бу ҳақдаги таклиф Туркий Кенгаш бош котиби томонидан илгари сурилган.

609
0
goal.com

Туркия Суперкубоги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда ЎФАда биринчи вице-президент Равшан Эрматов ҳамда Туркий Кенгаш бош котиби Бағдад Амреев бошчилигидаги делегация ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Маълум қилинишича, бу таклиф Туркий Кенгаш бош котибидан чиққан ва у мазкур баҳсни ташкилот ҳомийлигида Ўзбекистонда бўлиб ўтишини таъминлаш юзасидан ўз таклифларини берган.

Шунингдек, Бағдад Амреев ташкилотга аъзо мамлакатларнинг миллий ҳамда турли ёш тоифалардаги футбол терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақаларни ўтказиш имконияти мавжуд эканлигини билдириб, бундай беллашувлар туркий халқлар ўртасида нафақат футболни, балки ўзаро қардошлик алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши мумкин эканлигини айтиб ўтган.

Ўз навбатида, Равшан Эрматов Туркий Кенгаш бош котибига ташриф ва самимий суҳбат учун миннатдорчилик изҳор этди ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциасияси юқорида тилга олинган таклифлар юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

609
0