• 11 802 сум
    -7.63
  • 13 528 сум
    -41.81
  • 140 сум
    -0.81
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 802 сум
    -7.63
  • 13 528 сум
    -41.81
  • 140 сум
    -0.81
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 19 июня 2023

Тошкентдаги "дом"нинг юқори қавати ёниб кетди — видео

ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

867
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Янгиҳаёт туманида кўп қаватли уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 19 июнь куни соат 20:29 да Тошкент шаҳар "Янгиҳаёт" тумани "Янги Дархон” МФЙ Наво кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларидаги хонадонларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 20:38 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:56 да ўраб олинган ва соат 20:59 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 15 қаватдаги хонадонда 5 кв.м майдонида ўрин кўрпа ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

867
0