• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 июня 2023

Жиззахда муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган йигит вафот этди

Ҳолат юзасидан Миллий гвардия расмий изоҳ берди.

825
0

Маълум бўлишича, Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган оддий аскар Т.О. жорий йилнинг 6 июнь куни тиббиёт бўлими фельдшерига ошқозонида оғриқ борлиги билан мурожаат қилган.

7 июнь куни Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб бориб, тиббий кўрикдан ўтказилган. Натижада мутахассис-терапевт врачнинг "Сурункали гастродуоденит қўзиш даври" ташхиси билан терапия бўлимига стационар даволаниш учун ётқизилган.

Бироқ жорий йилнинг 15 июнь куни соат 14:00 атрофида муддатли ҳарбий хизматчи Т.О.нинг соғлиғи ёмонлашиб, Самарқанд ҳарбий госпиталида вафот этган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра Т.О.да «Ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги» сабабли тўсатдан ўлим ҳолати қайд этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


825
0