• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 июня 2023

Тошкентда ISUZU ҳамда Lacetti иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди — видео

Содир бўлган ушбу ЙТҲда Lacetti ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

910
0
t.me/ubdd_uz

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 08:30 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Султония кўчасида, 1978 йилда туғилган И.С. бошқарувида бўлган ISUZU автобуси ҳамда 1991 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги Lacetti автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲда Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлар натижасида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан И.М. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

910
0