• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 июня 2023

Тошкентдаги клиникада шифокор аёлни унинг бошлиғи калтаклагани айтилди — видео

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

720
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган клиникада ишлайдиган шифокор ҳомиладор аёл бошлиғи томонидан калтакланганидан сўнг, аёлнинг қорнидаги боласи тушиб қолгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 18:00 атрофида Чилонзор тумани 6-мавзе ҳудудида жойлашган клиника биносида, 1982 йилда туғилган К.А. ва 1982 йилда туғилган У.Х. ўзаро иш фаолияти юзасидан тортишиб қолиб, жанжаллашиб қолишган. Жанжал натижасида фуқаро К.А. шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

720
0