• 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 11 февраля 2021

Қорақалпоғистонда креветка ва ўрдак кўпайтирилади

$90 миллионлик лойиҳа 2024 йилда тугалланади. Йилига 500 тонна креветка етиштирилади.

644
0
Shutterstock.com

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Хитойнинг Tianjin Kaiteng Investment Group Co, Ltd компанияси вакили Ванг Венджи билан онлайн учрашув ўтказилди.  

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикасида кўп тармоқли кластер шаклидаги қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш паркини ташкил қилиш лойиҳасини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Лойиҳа учун Кегейли туманидан зарур ер майдони ажратилган ва 2021-2024 йилларда уни тўлиқ амалга ошириш кўзда тутилган. Унинг умумий қиймати 90 млн АҚШ долларини ташкил қилади. 

Кластер тўлиқ қувватга ишга тушиши билан бу ерда йилига 20 минг бош йирик шохли қорамол, 5 млн бош ўрдак ва 500 тонна креветка кўпайтирилади. 

Учрашув якунида ишчи гуруҳ тузилиб, Хитой делегацияси келгунига қадар лойиҳанинг биринчи босқичини амалга оширишни бошлашга келишиб олинди.

644
0