• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 июня 2023

Жиззахда қаровсиз қолиб, танасини қуртлар босиб кетган эркак вафот этди

У шифохона ҳовлисида оғир тан жароҳатлари билан қаровсиз қолиб кетгани акс этган видео тарқалганди.

2264
0
Жиззах вилояти прокуратураси

Аввалроқ, Зомин туманидаги шифохоналардан бирининг ҳовлисида бемор эркак оғир аҳволда қаровсиз қолиб кетгани видеоси тарқалганидан сўнг шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик. Видеода эркакнинг танаси яралангани, олинган жароҳат даволанмагани боис ҳашаротлар босиб кетганини акс этганди.

Вилоят прокуратурасининг берган маълумотига кўра, фуқаро А.У. жорий йилнинг 9 июнь куни вафот этган. Патологик-анатомик тадқиқотининг дастлабки хулосасида, А.У.нинг ўлимига “ўткир жигар ва юрак қон томир етишмовчилиги, жигар циррози” касаллиги сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2264
0