• 12 082 сум
    -20.76
  • 13 837 сум
    -153.27
  • 150 сум
    -2.64
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 082 сум
    -20.76
  • 13 837 сум
    -153.27
  • 150 сум
    -2.64
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 11 июня 2023

Сурхондарёдадарахтларни кесиб, 5 млн сўмга сотган шахслар ушланди

Аниқланишича, улар табиатга 550 млн сўм зарар келтирган.

460
0

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманининг "Яккатут" маҳалласидаги фермер хўжалиги раҳбари Ў.Т. фермер хўжалиги ер майдонида ўсиб турган кўп йиллик 8 туп элдор қарағайи дарахтини фуқаро А.С. га 5 млн сўмга сотганлиги аниқланган.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди. 

Аниқланишича, келишувга асосан, А.С. ўсувчанлигини йўқотмаган кўп йиллик ноёб дарахт турларига кирувчи 8 туп элдор қарағай дарахтларини таг қисми билан кесиб олган.

Тўпланган ҳужжатлар асосида ҳисоб-китоб қилинганда, табиатга жами 551 миллион 100 минг сўм зарар етказилган.

Аниқланган ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

460
0