• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 февраля 2021

Марказий, маҳаллий нашрлар, интернет сайтлари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

"Йўл харитаси"га мувофиқ қатор гувоҳномалар, ID-карталар ҳам лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади.

593
0
ЎзА

Ҳукумат қарори билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси”га кўра, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган: 

—  Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

—  Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;

—  Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш;

—  Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилишини таъминлаш.

Шунингдек, қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:

● шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;

● иш қоғозлари, турли бланклар;

● мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.

Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.  

593
0