• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 9 июня 2023

Қашқадарёда ҳокимлик ходими ва унинг отаси қамалди — видео

Ота-ўғил қўшнисининг уйига пичоқ билан бостириб кириб, у билан жанжаллашган.

717
0
Коллаж UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда ҳокимлик ходими деб айтилган фуқаро ва унинг отаси акс этган жанжал видео кенг тарқалган эди. Видеодан кўриш мумкинки, улар қўлида пичоқ билан қўшнисининг уйида жанжал кўтарган. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий изоҳ берди.

Ушбу воқеа жорий йилнинг 18 апрель куни соат 16:40 атрофида Шаҳрисабз шаҳар "Сариосиё" МФЙда юз берган. Шу маҳаллада яшовчи С.А. ўғли С.У. билан қўшниси Ш.Ф.ни яшаш уйига бориб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бир-бирини ҳақоратлаб, ўзаро жанжаллашган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар судига юборилган.

Суднинг қарорига асосан, С.А.га МЖтКнинг 183-модда, 185-2-моддаси 2-қисми билан 5 сутка, С.У.га 183-моддаси, 52-модданинг 2-қисми, 61-2-модда 1-қисми билан 10 ўн сутка, Ш.Ф.га 183-модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

717
0