• 12 060 сум
    -48.09
  • 14 065 сум
    -104.51
  • 149 сум
    -0.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 060 сум
    -48.09
  • 14 065 сум
    -104.51
  • 149 сум
    -0.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 9 июня 2023

Теҳрондан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Рейслар Теҳрон-Самарқанд-Теҳрон йўналишида қачондан йўлга қўйилиши маълум қилинди.

452
0
Рустам Маннанов / Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports'нинг хабарига кўра, Эроннинг "Qeshm Air" авиакомпанияси Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 21 июнь санасидан бошлаб Теҳрон-Самарқанд-Теҳрон йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари йўлга қўйилади. Рейслар ҳафтасига бир марта - чоршанба кунлари шинам Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, "Qeshm Air" — 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, штаб-квартираси Теҳронда жойлашган. Мазкур Эрон авиакомпанияси маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.

452
0