• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 июня 2023

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг икки собиқ ходими салкам 900 млн сўм бюджет пулини “еб юборгани” аниқланди

Шунингдек, давлат хизматларидан келиб тушган маблағлар нотўғри тақсимланганлиги маълум бўлди.

124
0

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Матбуот хизматининг хабари беришича, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси — собиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахслардан ортиқча ёки хатолик туфайли икки маротаба тўланган 864 млн сўмлик бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишда давлат хизматларидан келиб тушган маблағларнинг бюджетга ва бошқа вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига нотўғри тақсимланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди.

124
0