• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 7 июня 2023

Шавкат Мирзиёев Италияга етиб борди — фото

Ўзбекистон раҳбарини Рим шаҳрида мамлакат мудофаа вазири кутиб олди.

384
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7 июнь куни расмий ташриф билан Рим шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Италия пойтахтининг “Фьюмичино” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий воқеалари эртага, 8 июнь куни бошланади.

384
0