• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 11 февраля 2021

Француз классицизми услубидаги ҳашаматли ТЖМ: атиги 4 та хонадон қолди

Parisien турар жой мажмуаси — бу французча мавзе бўлиб, тўртта 8 қаватли биноларни ўзида мужассам этади.

626
0

Parisien — бутун оила учун мукаммал ТЖМ (мижозлар фикрига кўра)

Бекам-кўст меъморчилик, тараққий этган инфратузилма ва такрорланмас услуб. Мажмуанинг талаббоплиги ҳақида унда атиги тўртта 4 хонали хонадон қолганлиги ҳам далолат қилмоқда.

Parisien турар жой мажмуаси — бу французча мавзе бўлиб, тўртта 8 қаватли биноларни ўзида мужассам этади. 576 та хонадондан атиги 4 та қолди. Тошкентдаги энг гўзал мажмуалардан биридаги ҳаёт қандай бўлиши ҳақида сўзлаб берамиз.

Эътиборсиз қолмайдиган уй

Parisien архитектураси — бу “қуёш қироли” Людовик XIV ҳукмронлиги даврида гуллаган француз классикасидир. Гармония ва олийжаноблик намунаси сифатида антик давр қоидаларга мурожаат қилиш ушбу услубга хосдир. Шу билан бирга француз меъморчилиги ҳашамат ва маҳобатлилик билан бой.

Parisien фасади эстетикасини ҳаттоки кондиционерлар қутилари ҳам бузиб қўймайди, негаки уларни фибробетонли декоратив элементлар яшириб туради. Классикага замонавий ёндашув.

Parisien ТЖМ бир қарашдан чизиқлар нафислиги билан ўзига ром айлайди. Бу мукаммал дидга монанд бўлган ҳамда вақт измида бўлмаган классикадир. Мажмуа хай-тек ва ойна, металл, пластикнинг совуқ бирикмасидан толиққан гўзалликни қадрловчилар учун хуш келади.

Ҳар бир квадрат метрда функционаллик

Parisien аҳолиси ҳовлидан келаётган автомобиллар шовқини ёки болаларнинг ғала-ғовуридан уйғониб кетмайди — унинг тинчлигини қалин деворлар ва шовқин изоляцияловчи деразалар ҳимоя қилади. Тонг Парижга хос бўлган анъанавий балконда бир финжон қаҳва билан бошланади. Балкон табиий ёруғликни яхши ўтказади ва тирик ўсимликлар билан безатилса, табиий ҳордиқ чиқариш ҳудудига айланади.

Parisien'да 27 дан зиёд пухта ўйланган тарҳлар мавжуд. Хонадонлар майдони — 53 дан 141 м² гача, шифтлар баландлиги 3 м. Сотувда 128 дан 140 м² гача бўлган 4 хонали хонадонлар қолди.

Турар жой мажмуасида икки томон бўйлаб шамоллатиш концепцияси амалга оширилган. Бу шуни англатадики, дераза ва эшиклар уйнинг турли тарафига қараган. Тоза ҳаво қисқа муддатда кислород билан таъминлаган ҳолда хоналар бўйлаб эркин ҳаракатланиб туради.

Parisien'да Dacros премиум тоифасидаги кириш эшиклари ўрнатилган. Улар бузиб киришдан сертификацияланган, тешилишдан ҳимояланган. Икки контурли зичланиш шовқин ва чангдан ишончли ҳимоя қилади.

Ҳар бир хонадонда бойлерли газ қозонлари ўрнатилган. Энди иссиқлик таъминлашдаги профилактика мавсумларида сувни иситишга ёки совуқ/иссиқдан қийналишга ҳожат бўлмайди. Ҳар бир истиқомат қилувчи қачон иситиш мавсуми бошланиши ва якунланишини ўзи ҳал қилади.

Ҳаттоки эшик ортида ҳам қулайлик

Хонадондан чиқиб, Parisien аҳолиси тор йўлакларга эмас, улкан кўзгулар, нақшинкор суратлар, сайқалланган панжаралар ва кўркам қандиллар билан безатилган кенг холлга қадам босади.

Parisien'дан хонадон эгалари носоз лифтлар, ҳовлини тозалаш, қувурлар оқиши каби муаммолардан холи. Бу муаммолар билан MMG бошқарув компанияси шуғулланади. Кўчиб келинганда MMG мутахассислари тегишли инстанцияларда ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашадилар.

Автомобиль ўз эгасини 600 сиғимли кўп қаватли автотураргоҳда ўз соҳибини кутиб туради. У шундай лойиҳалаштирилганки, унда эрталабки ва кечки тиғиз пайтларда тирбандликлар бўлмайди. Йўл бўйлаб болаларни ўқишга ташлаб ўтиш мумкин. Яккасарой туманида 3 та ОТМ, 16 та мактаб, 24 та болалар боғчаси, 2 та спорт ва 2 та мусиқа мактаблари фаолият юритади. Parisien йирик транспорт тармоғи яқинида жойлашган, бу эса Тошкентнинг исталган қисмига тез ва осон етиб олиш имконини беради.

Болалар ва катталар учун Parisien'да ҳордиқ чиқариш

Кечки пайт бутун оила билан катта ички ҳовлида сайр қилиш роҳат бағишлайди. Бу ерда профессионал ландшафт дизайнерлари томонидан яратилган кўплаб яшил ҳудудлар мавжуд, фаввора жилдираб туради ва шийпончаларда шинам даврада суҳбатлар қилиш мумкин.

Яккасарой тумани ўзининг ривожланган инфратузилмаси билан машҳур: Parisien'дан Аския бозори, Grand Cinema кинотеатри, кафе, ресторанлар, дорихоналарга пиёда бориш мумкин, мажмуа ҳудудида эса супермаркет ишлаб турибди.

Болалар хавфсизлиги ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади, чунки ҳовли туну кун қўриқланади ва автомобиллардан тўлиқ холи. Ўйин майдончаси йиқилиш ҳолатларида зарбани енгиллаштирувчи резинали ер билан қопланган. Каттароқ болалар махсус йўлакчалар бўйлаб роликлар ва скейтбордларда учадилар, катталар эса ҳовлининг сокин қисмида стол ўйинлари учун ўриндиқларни банд қилишлари мумкин.

Сотувда қолган хонадонлар, нархлар, қурилиш материаллари, шунингдек, тарҳлар ҳақидаги маълумотларни Parisien савдо офисида олишингиз мумкин.

Манзил: Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси

Мўлжал: собиқ Тўқимачилик комбинати, Муқимий кўприги

Call-марказ: (+998) 78−150−11−11

Сайт: gh.uz/parisien

Facebook: fb.com/parisien.gh

Instagram: @goldenhouseuz

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқлари асосида

626
0