• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 5 июня 2023

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқандга келди — фото

Самарқанд аэропортида Қатар Амирини Ўзбекистон президенти кутиб олди.

610
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5 июнь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд аэропортида Қатар Амирини Ўзбекистон президенти кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди. Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун икки мамлакат етакчилари кўҳна Самарқанднинг тарихий обидаларига биргаликда ташриф буюрадилар.

610
0