• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 июня 2023

Сурхондарёдаги қадимий ёдгорликдан тақинчоқ, сопол идишлар ва одамлар қабри топилди - фото

Ҳозирги кунда "Жарқўтон" ёдгорлигида ўзбекистонлик ва франциялик олимлар қазишма ишларини олиб боришмоқда.

652
0
t.me/madaniy_meros_uz

Сурхондарё вилоятидаги "Жарқўтон" ёдгорлиги 4 минг йиллик тарихга эга, Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар ҳамда Ўрта Осиёдаги дастлабки цивилизация бешиги ҳисобланади. Ҳозирга қадар ёдгорликнинг ҳукмдор саройи, Ўрта Осиёнинг илк ибодатхонаси ва мингдан ортиқ қабрлар очиб ўрганилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон-Франция қўшма экспедициясида Франция миллий тадқиқот маркази, Термиз давлат университети, Ўзбекистон миллий университети археолог олимлари иштирокида қазишма ишлари олиб борилмоқда.

Қазишма ишлари жараёнида тўрт минг йиллик ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

652
0