• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 мая 2023

Тошкентнинг 3 та туманида сув бир кунга ўчирилади

Эртага баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича сув ўтказгич тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилмоқда.

985
0
UzNews.uz

2023 йил баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан сув босимининг пасайиши ва вақтинча бўлмаслик ҳолати кузатилади. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 май соат 09:00дан 30 май соат 09:00гача сув ўчирилади.

Мирзо Улуғбек туманида: 

Уруғчилик маркази, Миллий боғ, Янги тонг, Алишеробод, Зафар, Жўшқин, Соғлом авлод, Фаровон ҳаёт, Жасорат, Нурли Замин кўчаларида, Анай булоқ кўчаси кўп қаватли уйда, Техника хавфсизлиги олийгоҳида, Вилоят суд-тиббиёт экспертизасида, Меҳнат ва ижтимоий академиясида;

Сергели туманида:

"Ноғойқўрғон", "Юқори Дархон", "Белариқ", "Пастдархон" маҳаллаларида, Деҳқон бозори, Сергели автомобиль бозорида;

Янгиҳаёт туманида:

"Дўстлик", "Чарағон", "Виқор", "Аль-Фарғоний", "Тошкент", "Чортоқ", "Чорбоғ", "Ёрқин ҳаёт", "Олчазор", "Қипчоқ", "Йўлдош", "Янги Чоштепа", "Чоштепа", "Иқбол", "Файзли" маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ва хусусий хонадонларда, 37-сонли оилавий шифохонасида, 1-сонли туғруқхонасида, туман ҳокимияти ва прокуратурасида.

Сув таъминоти тўхтатилган манзилларга махсус техникаларда сув етказиб берилади,- дейилади хабарда.

985
0