• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 18 мая 2023

Тошкентда ИИО ходимлари Gentra'ни ўқотар қурол орқали тўхтатишди — видео

Ҳодиса президент кортежи ўтиб кетишидан бироз аввал содир бўлди.

967
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ИИО ходимлари Gentra'ни ўқотар қурол орқали тўхтатишгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат президент кортежи ўтиб кетишидан бироз аввал содир бўлган.

Видеода кўриш мумкинки, ходимлар машина ҳайдовчисига бир неча марта огоҳлантириш берган. Шундан сўнг, қуролдан ўқ узилиб, машина тўхтатилган. Воқеа натижасида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг UzNews.uz мухбири сўровига асосан маълумуот беришича, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январь ойида ҳам Тошкентда шу каби ҳодиса содир бўлган эди. Ўшанда президент кортежи ўтаётган вақтда эркак огоҳлантиришларга қарамай спиртли ичимлик таъсирида Malibu'да тақиқланган йўлга чиқиб кетган. Шундан сўнг, ўқотар қурол билан тўхтатилганди.

967
0