Узбекистан разрешил выполнение пассажирских рейсов в Саудовскую Аравию и ОАЭ
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
15 февраля 2021

Аҳолини COVID-19’га қарши эмлаш қачондан бошланиши маълум бўлди

Республикада даволаш профилактика муассасалари қошида 3138 та эмлаш хоналари ва 820 та мобил бригадалар ташкил этилган.

1236
0
t.me/vaksinauzb

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.   

Тоифалар бўйича COVID-19’га қарши эмлаш 2021 йилнинг март ойини биринчи ярмида бошланиши режалаштирилгани маълум қилинди. 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами бўлиб даволаш профилактика муассасалари қошида 3138 та эмлаш хоналари ва 820 та мобил бригадалар ташкил этилган, улар барча эмлаш ишларини жадвал ва  босқичма-босқич амалга оширилади. 

Республика бўйича хавф гуруҳига кирувчи аҳолини эмлаш ишлари якунланиши ва республикага вакцина келишига биноан қолган аҳоли ҳам эмланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган вакциналар республикада қўлланилади. Шу мақсадда ҳамкор ташкилотлар томонидан жорий йилда COVID-19’га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун Ўзбекистон аҳолисининг 20 фоизи миқдорида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцинага буюртма тайёрланиб, COVAX жамғармасига юборилди.

1236
0