• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 мая 2023

Тошкентда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори ва прокуратура терговчиси ҳибсга олинди

Икки мансабдорларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

867
0
UzNews.uz

Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.лар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, уларга нисбатан жорий йил 6 май куни Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

“Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, - дейилади хабарда.

867
0