• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 мая 2023

Атир ҳидлаган одамлар вафот этаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган атир ҳидлаган одамлар вафот этаётганлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

764
0
Бухоро ИИБ

Ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкентда атир сотувчи аёллар юрганлиги, улар сотаётган атирни ҳидлаган шахс вафот этаётганлиги ҳақида аудиохабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур хабарлар ҳақиқатга мутлақо зид эканини маълум қилди.

“Бу каби ҳолатлар Тошкент шаҳрида қайд этилмаганлигини, шу мазмундаги ёлғон хабарлар бир неча йиллардан бери ижтимоий тармоқларда айланиб юрганлигини маълум қиламиз. Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари, cизлардан, асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ҳамда тарқатмасликни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

764
0