• 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 февраля 2021

Пойтахт ҳокимлиги фуқароларнинг муаммоларини қабул қилиш учун Xalq nazorati хизматини ишга туширди

Платформа орқали фуқаролар шаҳар инфратузилмаси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш соҳасидаги муаммолар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

694
0
Скриншот

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Xalq nazorati хизмати орқали аҳоли шаҳар инфратузилмаси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш соҳасидаги муаммолар тўғрисида мурожаат қилишлари мумкин. 

Рўйхатдан ўтиш учун дастлабки маълумотларни киритиш ва паспортни сканердан ўтказиш зарур. Бу смартфон орқали автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади. 

Мурожаат уч босқичда амалга оширилади: муаммо мавзуси ва тоифаси танланади, кейин муаммога таъриф берилади (фотосуратларни ҳам илова қилиш мумкин) ва манзилни кўрсатиш ёки харитадан локацияни белгилаш шарт.

Мурожаат тўғридан тўғри масъул ижрочига юборилади. Фойдаланувчилар бартараф этилган муаммо юзасидан ижрочига баҳо беришлари, бошқа ижрочиларнинг умумий рейтинги билан танишишлари мумкин. 

Шунингдек, интерактив платформадаги чат орқали мурожаат бўйича мулоқот қилишлари мумкин.

Хизматдан сайт, Android ёки iOS иловалари орқали фойдаланиш мумкин.

694
0