• 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 16 февраля 2021

Ўзбекистон Жанубий Корея билан ҳамкорликда космосни тинчлик мақсадларида тадқиқ қилади

Бу борада Жанубий Корея Аэрокосмик тадқиқотлар институти (KARI) ва “SI Imaging Services” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

628
0
russianspacesystems.ru

Жорий йил 15 февраль куни Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Жанубий Корея Аэрокосмик тадқиқотлар институти (KARI) ва “SI Imaging Services” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Тадбирда космосни тинчлик мақсадларида тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш йўналишидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА маълум қилди.  

Мулоқотда коронавирус пандемияси давом этаётганига қарамасдан, томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қайд этди. Жумладан, Корея Республикаси Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги, Жанубий Корея Аэрокосмик тадқиқотлар институти, шунингдек, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбеккосмос” агентлиги мутахассислари ўртасида бир неча босқичда музокаралар ўтказилди. Ушбу соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея ишчи гуруҳи тузилган.

Жанубий Корея вакиллари ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни янада фаоллаштиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Шунингдек, биргаликда амалга оширилаётган ишлар истиқболларини белгилаб олиш учун космосни тинчлик мақсадларида тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳ мутахассислари ўртасида яқин муддатларда видеоконференция ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

628
0