• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 апреля 2023

Солиқ қўмитаси истеъмолчиларга 1 трлн сўмдан кўпроқ кешбэк тўлаб берди

Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди.

432
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда истеъмолчиларга тўланган кешбэк 1 трлн сўмдан ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, март ойида 2,2 млн нафарга яқин истеъмолчилар томонидан 118 млрд сўмдан ортиқ кешбэк йиғилди. Айни пайтда 1,6 млн нафарга яқин истеъмолчига 76,3 млрд сўм тўлаб берилди.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида ўтган ойлар учун яна 1,2 млрд сўм кешбэк тасдиқланди. Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди.

Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб, қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тўлаб борилади.

432
0