• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 25 апреля 2023

Грецияда шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси кумуш медални қўлга киритди

Мусобақада 53 давлатдан 540 нафар шахматчи иштирок этди.

442
0
ЎзА

Грециянинг Родос шаҳрида шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг ёш шахматчиси кумуш медални қўлга киритди, дея хабар берди ЎзА.

53 та мамлакатнинг 540 нафарга яқин ёш шахматчилари қатнашган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси 5 та ёш тоифасида ғолиблик учун кураш олиб борди.

Терма жамоа аъзоларидан Билолиддин Обидов 11 ёшлилар орасида чиройли ўйин намойиш этди. У 7 очко жамғарган ҳолда 2-ўрин соҳиби бўлди. Ушбу ёш тоифасида 8 очкога эга туркиялик Бавер Йилмаз 1-ўринни эгаллаган бўлса, Данис Куандикули 6.5 очко билан 3-ўрин соҳиби бўлди.

442
0