• 12 653 сум
    -58.77
  • 14 822 сум
    -105.71
  • 162 сум
    -0.75
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 653 сум
    -58.77
  • 14 822 сум
    -105.71
  • 162 сум
    -0.75
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 февраля 2021

Жиззахда ҳам уйда тайёрланган консервадан бир киши вафот этди

Хонадон эгалари заҳарлангандан сўнг 1,5-2 кун давомида шифокорларга мурожаат қилмаган.

706
0
UzNews.uz

Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи бир оиланинг 3 нафар аъзоси уй шароитида тайёрланган консервадан заҳарланди.

Дўстлик тиббиёт бирлашмаси Юқумли касалликлар шифохонаси шифокори сўзларига кўра, дастлаб хонадоннинг 1995 йилда туғилган келини жорий йил 7 февраль куни шифохонага етказилган. Аммо у шифокорларнинг ботулизм хавфи билан олиб борган сўровларига қўлбола тайёрланган консерва маҳсулотини истеъмол қилганини айтмайди. Аммо шунга қарамай унга ботулизмга қарши керакли муолажалар қилинди. Бир кундан сўнг эса қолган “консерваланган помидор”ни истеъмол қилган хонадоннинг ўғли ҳам шифохонага мурожаат қилгандан сўнг ҳаммаси ойдинлашади. Сўнг яна бир бемор – ота ҳам шифохонага олиб келиниб, зудлик билан керакли муолажалар қилинади.

26 ёшли келин кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, заҳарланганидан 7 кун ўтиб ҳалок бўлган. Шифокорнинг сўзларига кўра, марҳума заҳарлангандан сўнг 1,5 кун давомида шифокорларга мурожаат қилмаган.

Аввалроқ, Самарқанднинг Булунғур туманида худди шундай захарланиш оқибатида беш киши шифохонага тушганди. 20 ёшли йигит эса вафот этганди.

706
0