• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 апреля 2023

Тошкентда халқаро террористик ташкилот аъзоси бўлган 3 нафар ўзбекистонлик фуқаро 15 йилга қамалди — видео

3 нафар фуқаро қўлбола усулда ясалувчи портловчи ускуна ва моддаларни ясашни ўрганиш мақсадида уюшган гуруҳга бирлашган. Сўнгра улар Сурияга бориб, террористик ташкилотга аъзо бўлган.

417
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, 1995, 1996 ҳамда 1999 йилда туғилган судланувчилар бир гуруҳ бўлиб, терроризм билан боғлиқ жиноятларни содир қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати хабар берди.

Иш ҳужжатларида айтилишича, судланувчилар қўлбола усулда ясалувчи портловчи ускуна ва моддаларни ясашни ўрганиш мақсадида уюшган гуруҳга бирлашган. Қолаверса, улар халқаро террористик ташкилотнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган.

Судланувчининг изоҳ беришича, у интернет тармоғи орқали тақиқланган диний маърузаларни эшитиб, 2019 йил апрель ойида Сурияга борган. У ерда халқаро террористик ташкилот бўлган "Тавоҳид жиҳод"га аъзо бўлган.

"Мен у ерда тирноқларини суғуришганини, электрошокерлар ҳам ишлатишганига ўзим гувоҳ бўлганман. Улар бизни босим остида ушлаб турди. Қилган ишларимдан афсусдаман".

"Ўша вақт ёнимизда турган сафдошларимизни ўлганини кўриб, бу йўл нотўғри эканлигини тушуниб етдим. Яна бир бор имкон беришингизни сўрайман", - дейди судланувчилардан бири.

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ бўйича Юнусобод туман судида кўриб чиқилган. Унга кўра, ЖКнинг 244-2-моддаси 1-қисми, 223-моддаси 1-қисми, 155-2-моддаси 2-қисми, 155-моддаси 1-қисми, 159-моддаси 3-қисми "б" банди, 244-1-моддаси 3-қисми "г" банди, 155-3-моддаси 2-қисми "а,в" бандлари, 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган 3 нафар шахс 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

417
0