• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 апреля 2023

Ўзгидромет яқин кунларда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ҳақида огоҳлантирди

Шанбадан душанбагача Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

440
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

15 апрелда республика ҳудудида, 16 апрелда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

15-17 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 25-28 м/с.гача кучайиши мумкин.

17 апрелга ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7 даражагача, кундузи +10…+15 даражагача пасаяди. 16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0…+5 даражагача, баъзи жойларда -1...-3 даражагача бўлиши мумкин. Кундуз кунлари +7…+12 даражагача пасаяди.

15-17 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади) бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

440
0