• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 апреля 2023

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲда 4 та автомашина ёниб кетди

ЙТҲ натижасида 6 киши жароҳат олган.

713
0
ФВВ

Қамчиқ довонида 3-4 та автомашина иштирокида Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Унга кўра, бугун 6 апрель куни соат 11:10 атрофида "Тошкент – Ўш" халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи 259-километрида юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув натижасида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган.

ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчиришди. Ўчириш вақтида довоннинг бир томони вақтинча ёпилган.

Соат 12:30да транспорт ҳаракати тикланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 6 киши жабрланган.

713
0