• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 марта 2023

Тошкентда ММА жангчиси ўз аёли ва ўғлини нега дўппослагани маълум бўлди

Мазкур оила яшайдиган маҳалла раиси ҳодиса юзасидан янги тафсилотларни очиқлади.

1893
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкентда спортчи ўз аёли ва ўғлини калтаклагани ҳақида хабар бергандик. Мазкур оила яшайдиган маҳалла раиси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Унинг айтишича, улар бу маҳаллага 3 йил аввал кўчиб келган. Ушбу вақт ичида оилада кўп маротаба жанжаллар келиб чиққан. 5-6 марта ҳимоя ордери ҳам берилган. Бироқ аёл ҳар гал аризасини қайтариб олган.

"Эр-хотин бир-бирини яхши кўради. Можаролар асосан рашк сабаб юзага келади. Сўнгги жанжал содир бўлган куни аёл 3 ёшли қизини олиб, онасининг уйига кетиб қолган. Онасидан ота боласини нега урганини сўрасак, машғулотлар вақтида яхши машқ қилмагани сабабли урганини айтди", - дейди у.

Маҳалла раиси боланинг аёвсиз калтакланганига ҳайрон қолганини айтган. Чунки, эркак аслида меҳрибон ота бўлиб, фарзандларини жуда яхши кўрган. Илгари у бундай ҳаракат қилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 110-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.

1893
0