• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 марта 2023

Бу баҳорда иссиқ сувнинг беш кунлик узилиши бўлмайди – Veolia Energy Tashkent

Гидравлик синовлар ёз-куз даврида режалаштирилган. Ҳар чоракда иссиқ сув ўчирилади.

418
0
UzNews.uz

Veolia Energy Tashkent компанияси жорий йилнинг баҳорида Тошкент шаҳрида 5 кунлик иссиқ сув таъминотини тўхтатишни режалаштирмаяпти, деб хабар қилди иссиқлик таъминоти ташкилоти матбуот хизмати.

Жорий мавсумда гидравлик синовлар Тошкент шаҳрининг бир нечта туманларида бир вақтнинг ўзида эмас, балки кичик ҳудудларда (кварталларда) мобил насослар ёрдамида ўтказилади.

"Ушбу ёндашув синовлар сифатини оширади. Мутахассисларнинг эътибори иссиқлик тармоғининг кичик бир қисмига қаратилади, яъни ўрганишлар янада чуқурроқ олиб борилади ва кўпроқ нуқсонлар аниқланади", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, гидравлик синовлар ёз-куз даврида (кейинги иситиш мавсуми бошланишига яқинроқ) режалаштирилган.

418
0