• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 марта 2023

Пойтахт метросида Қўйлиқ-Сергели йўналишидаги янги бекатларни синовдан ўтказиш бошланди

«Қўйлиқ-Қурувчилар» участкасининг бешта янги бекатида тест режимида поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.

486
0
Транспорт вазирлиги

Бугун, 24 март куни Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ-Сергели йўналишидаги бешта янги бекатида поездлар синов режимида ҳаракатлана бошлади, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбирда Транспорт вазирлиги мутасаддилари, пойтахт метрополитени, «Боштранслойиҳа» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарлари иштирок этди.

Айни пайтда «Қўйлиқ-Қурувчилар» метро бекатининг 8,5 километр узунликдаги бешта бекатни ўз ичига олган ер усти ҳалқа линияси участкасида ишлар ниҳоясига етказилди.

Узунлиги 3,8 километр бўлган иккита станцияни ўз ичига олган «Қурувчилар-Қипчоқ» участкасида қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу йўналишда йўловчи ташиш йўлга қўйилиши натижасида техник синовлардан сўнг кунига 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади.

486
0