• 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 февраля 2021

Айрим ОТМларда давлат гранти асосида “Сунъий интеллект” йўналишлари очилади

Президент қарорига кўра, бу соҳада таълим бериш учун ҳар бир ОТМга камида бир нафар етакчи хорижий эксперт ва олим жалб қилиниши керак.

517
0
robo-hunter.com

Президентнинг “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.  

Қарор билан 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ҳамда сунъий интеллект технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий қилиш кўзда тутилган ОТМлар рўйхати тасдиқланди.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қарор иловаларида кўрсатилган ҳар бир ОТМга камида бир нафар етакчи хорижий эксперт ва олимни сунъий интеллект ва уни қўллаш технологиялари соҳасида ўқитишда иштирок этиш учун жалб қилинади.

Хорижий экспертлар ва олимларни олий таълим муассасаларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

517
0