• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
11 марта 2023

Uzbekistan Airways АЖга янги бошқарув раиси тайинланди

Авиакомпания бошқарув раиси ўринбосари авиакомпанияга раҳбар бўлди.

846
0
Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways АЖ ягона акционери — Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра, жорий йилнинг 10 март куни Uzbekistan Airways АЖ Бошқарув раиси этиб Худайқулов Шуҳрат Шавкатович тайинланди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди. 

Шуҳрат Худайкулов 1984 йил 26 июль куни Урганч шаҳрида таваллуд топган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг "Авиация ташувларини ташкил этиш" мутахассислигини тамомлаган. Шуҳрат Худайқулов 2006 йил "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК жамоасига келиб қўшилган ва ўз фаолиятини "Тошкент" халқаро аэропортининг авиаташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган.

Шуҳрат Худайкулов шу кунга қадар Uzbekistan Airways АЖ'да тижорат ва туризм бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

846
0